Сб, 2024-05-04, 3:57 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Март 2008  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2008 » Март » 23 » Котилликларга томошабин бўлманг!
    Котилликларга томошабин бўлманг!
    2:06 PM
    Россия Федерациясининг янги сайланган президенти Дмитрий Анатольевич Медведевга,
    Россия Давлат Думаси депутатларига,
    Россия Парламентининг юқори палатаси – Федерал Кенгаш аъзоларига.
    Нусхаси:
    Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга,
    Ўзбекистон Парламенти депутатларига,
    Ўзбекистон Бош Прокуратурасига.

    “Уйғон Ўзбекистон” Демократик Ёшлар Ҳаракати ташаббус гуруҳи аъзолари

     МУРОЖААТИ

    Ҳурматли жаноб президент!
    Ҳурматли Давлат Думаси депутатлари!

    Биз бир гуруҳ ўзбек мухолифати фаоллари Россия ҳукумати, халқ депутатлари ва ўз ватанини келажаги учун жон куйдирадиган ҳақиқий ватанпарварлар, демократик кучларнинг сиёсий иродасига ишонамиз ва сизлар билан барча масалаларда сиёсий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимизни билдирамиз.

    Ўзбекистон халқи неча асрларни Россия халқлари билан узвий ҳамкорлик қилиб келади. Халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик ришталари мустаҳкам боғланган. 1941-45 йиллардаги уруш икки халқ вакилларини янада жипслаштирган эди. Уруш пайтида ва ундан кейин Ўзбекистонга кўчирилган рус миллатига мансуб болалар, аёллар ва кексаларга ўзбек халқи ўз эшикларини катта очганига тарих гувоҳдир.

    Ўша йиллари нон излаб бизни ватанимизга келган русларни ҳеч ким таҳқирламаган, қийноққа солмаган, уриб ўлдирмаган. Қайтанга бир бурда нонини ярмини улар билан бирга баҳам кўрган.

    Бугунги кунда Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий аҳволнинг ёмонлиги, ишсизлик ва қашшоқлик минглаб ўзбекларни Россия ҳудудида мардикорлик қилиб кун кўришга мажбур этмоқда. Тахминан икки миллионга яқин Ўзбекистонликлар Россия ҳудудларида қурилиш, ишлаб чиқариш, деҳқончилик ва бошқа ишларда иштирок этишмоқда ва ўз меҳнатлари орқали оила аъзоларини боқишмоқда. Ўзбек меҳнат муҳожирларининг ижтимоий ва сиёсий аҳволи, уларнинг ҳақ - ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳукумат амалга ошираётган ишлар албатта бизга маълум. Лекин баъзи муаммолар борки улардан кўз юмиб бўлмайди.

    Бу муаммоларнинг энг каттаси ва барчамизни ташвишга солаётгани - ўзбек мардикорларини айрим жиноий гуруҳлар томонидан ўлдириб кетилаётгани, калтакланаётгани ва таҳқирланаётганидир.

    Бугунги кунда дунёдаги кўплаб Оммавий Ахборот Воситалари Россияда миллатчилик тобора кўпайиб бораётгани ҳақида ёзишмоқда. ББС радиоси хабарига кўра яқинда Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида икки ўзбекистонлик ўлдириб кетилган. Улардан бири - 17 яшар ўзбекистонлик ўсмир йигит ишдан қайтаётган пайти пичоқлаб кетилган; 31 яшар яна бир ўзбекистонлик йигит жасади эса қурилиш вагончасида топилган.

    Бундан икки ҳафта олдин Москвада фаррошлик қилиб келган 26 ёшли Худойқулов Хуршид исмли йигит тақирбош гуруҳ аъзолари томонидан ўлдириб кетилган эди.
    Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоб-китоблари бўйича рус миллатчилари дастидан биргина 2008 йилнинг январ ва феврал ойларида 36 одам ҳалок бўлган.

    Борган сари бу жинояткорона ҳаракатлар натижасида қурбон бўлаётган муҳожирлар сони кўпайиб бормоқда. Улар ичида ўзбеклар салмоқли ўрин тутади.

    Ҳуқуқ ҳимоячилари ўтган 2007 йилда Россияда 100 га яқин ўзбеклар фашистик кайфиятдаги тақирбош гуруҳлар томонидан ўлдириб кетилгани ҳақда хабар беришди. Ўтган йили биргина Москва шаҳрида 27 ўзбек тақирбош жиноятчилар томонидан ўлдирилган.

    Россия Гитлер фашизми нақадар жирканч эканлигини ўз бошидан кечирган. Бугунги тақирбош жиноятчи гуруҳлар ҳам уларни вориси сифатида ҳеч қачон Россия ҳукуматига обрў келтирмаслиги барчамизга аён ҳақиқатдир.

    Айни пайтда Россияда тахминан 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилади.Уларнинг кўпчилиги милиция ва солиқ идораларида рўйхатда туришдан чўчиб нолегал ишлашга мажбур бўлишмоқда.Бу каби мардикорлар меҳнатини қонунийлаштириш катта муаммога айланиб қолганига қарамай Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари бу борада аниқ келишувга эга эмас.

    Бу эса ўзбек ёлланма ишчиларининг инсоний ва сиёсий ҳуқуқлари бузилишига олиб келмоқда.

    Россияда қарийб 10 миллионга яқин муҳожирлар борлиги айтилади. Албатта муҳожирлар сонининг кўплиги ҳукуматни улар билан иш олиб боришида маълум бир қийинчиликларни туғдириши табиий.

    Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳукуматлари Россиядаги ўз фуқаролари ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, қурбон бўлганлар жасадини ўз ватанларига қайтариш учун ҳаракатлар қилмоқда. Афсуски Ўзбекистон ҳукумати негадир бу борада узоқ вақтдан буён сукут сақлаб келаётгани бизни қаттиқ ташвишга солмоқда. Ўзбекистоннинг ўзида ўнлаб маҳбусларни қийноқлар сабаб ўлдираётган, минглаб инсонларнинг сиёсий ҳуқуқларини бузиб келаётган ҳукумат бошқа мамлакатлардан ўз фуқаролари ҳуқуқларини талаб қилиш учун ўзида маънавий ҳуқуқ ва сиёсий ирода топа олмаётгани аниқ.

    Мана неча йилдирки биз ўзбек демократик кучлари, мухолифат фаоллари ва сиёсатчилар Россия давлатини ташқи сиёсатини кузатиб келмокдамиз. Келажакда сизлар билан ҳамкорлик қилиб сиёсий ва стратегик муоммаларимизни биргаликда ҳал қилиш истагимиз бор.

    Россия давлатининг янги президенти умид қиламизки бундан кейин ўзбек диктаторининг раъйига қараб иш тутмайди.

    Россия доимо Марказий Осиё давлатлари билан ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳамкорлик қилади. Россия учун Марказий Осиёда аҳоли сони жиҳатдан катта мамлакат бўлган Ўзбекистоннинг аҳамияти жуда каттадир.

    Агар биз келажак ҳақида ўйласак, муҳожирлар билан боғлиқ барча муаммоларни оқилона ҳал қилиш йўлларини излашимиз керак.

    Россияда бугун мардикорлик қилиб кун кечираётган ўзбеклар рус халқи анъаналари ва турмуш тарзи, мамлакатдаги сиёсат билан яқиндан таниш бўлиб қолишди. Уларга эркин ишлаш учун имконият берилса, мардикорлар олдидаги тўсиқлар олиб ташланса ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинса, албатта бу келажакда яхши натижа бериши мумкин.

    Биз Россия хавфсизлигини ҳам ўз хавфсизлигимиз деб биламиз. Бугунги кунда Россия ҳудудида Ўзбекистон муҳожирларига ўқиш ва эркин меҳнат қилиш учун кенг йул очиб бериш зарурдир.

    Биз бугунги кунда Россия олийгоҳларида кўплаб ёш ватандошларимиз ўқишларини истаймиз.

    Таълим олган ёш мутахассислар Ўзбекистон ва Россия мамлакатлари ривожида муҳим рол ўйнайди.

    Ҳурматли Россия давлат арбоблари, умид киламизки барча муаммоларимизни биргаликда ечамиз деган қарор сиз азиз сиёсатчиларда ҳам бор.

    Ҳурмат билан “Уйғон Ўзбекистон!” Демократик Ёшлар Ҳаракати ташаббус гуруҳи аъзолари:

    Дилсора Фозилова, шоира, Канада.
    Юсуф Расул, журналист, Швеция.
    Нуриддин Низомиддин, мухолифатчи, Ҳолландия.

    Мурожаатга қўшилганлар:

    Ёдгор Обид, шоир, мухолифат фаоли, Австрия.
    Толиб Ёқубов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, Франция.
    Исмоил Дадажонов, “Бирлик” партияси раиси ўринбосари, Швеция.
    Алибой Йўляхшиев, мухолифат фаоли, Норвегия.
    Насрулло Саидов, мухолифат фаоли, Канада.
    Холдор Вулқон, шоир, Канада.
    Улуғбек Ҳайдаров, мустақил журналист, Канада.
    Камолиддин Раббимов, мустақил сиёсатшунос, Ўзбекистон.
    Ҳотам Ҳожиматов, “Ватандош” сайти муҳаррири.
    Абдужалил Бойматов, ЎИҲЖ котибияти аъзоси, Ирландия.
    Азиз Азизов, журналист, Ўзбекистон.
    Набибулло Норбўтаев, мухолифат фаоли, Швеция.
    Бахтиёржон Тўйчиев, Украина.

    Manba: "Yangidunyo"

    Просмотров: 3780 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 4.7/7 |
    Всего комментариев: 3
    3 kirir2008  
    0
    Полезная информация!!!!

    2 Ravshan  
    0
    Barcha Vatandoshlarimiz- nafaqat O'zbekistonliklar, balki butun Turkiston o'lkasi farzandlari Rus erida Haqsiz qolmoqda!

    Bugun muxallifat sanalgan yigit-qizlarimizgina emas, balki barcha bu murojaatga qo'shilgusidir!

    Murojaaatlaringiz baayni Haqdir va Haq g'olibdir!

    Bo'sh kelmanglar va alloh biz bilandir!


    1 Ravshan  
    0
    Barcha Vatandoshlarimiz nafaqat Ozbekistonliklar, balki butun Turkiston o'lkasi farzandlari Rus erida Gaqsiz qolmoqda!

    Murojaatlaringizga qo'shilaman va qo'llayman.

    Bosha kelmanglar va Alloh biz biolandir!


    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |