Сб, 2024-05-18, 1:13 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Март 2008  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2008 » Март » 23 » Қирғиз шифокорлари маҳкамага тортилади
    Қирғиз шифокорлари маҳкамага тортилади
    1:57 PM
    Қирғизистонда 14 нафар тиббий ходим ўз касбига масъулият билан ёндошмаслик, бефарқлик, ва 42 болага атайлаб ВИЧ юқтиришда айбланган. Бу ҳодиса ҳам Марказий Осиёда касалхоналар юқумли хасталикларни даволаш ўрнига уларнинг манбаига айланиб қолаётганидан яна бир дарак беради.

    Қирғизистонда болалар орасида тарқалган ВИЧ ўтган йил Қозоғистонда юз берган даҳшатли воқеаларни кўпларнинг эсига солди.

    У ерда 21 тиббий ходим 150 нафарча болаларга ВИЧ юқтиргани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

    Энди Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида уларнинг 14 ҳамкасби шунга ўхшаш айблар билан маҳкамага тортилади.

    Баъзилари ҳали ҳам гўдак бўлган қурбонларнинг асл сони юқорироқ.

    Тергов ўтган ёз ойларида бошланганидан бери яна камида 30 болада ВИЧ вируси аниқланган, ва бу каби ҳолларнинг янгилари кун сари аниқланмоқда.

    ВИЧни юқтириш ҳоллари тушунмовчиликлар ва махфийлик билан мужмаллашган: аксар аҳли мусулмон ва ўта анъанавий бўлган ҳудудда ВИЧ оила шаъни учун йирик доғ ҳисобланиб, ВИЧ юқтирган оилалар ўз фарзандларининг шаҳсияти аниқланишини исташмайди.

    Бу маҳкама иши жуда мужмал ўтиши кутилади ва кўплар мазкур ҳоллар яна юзага келишидан хавотирдалар.

    Ўз исмини ошкор этишни истамган хорижий кўмак ишчисига кўра, мамлакатда матбуот асосан ҳукумат назорати остида бўлгани туфайли, аслида тез-тез учрайдиган ВИЧ юқтириш ҳоллари ҳақида умуман хабар қилинмайдиган ҳоллар кўп.

    Manba:"BBC"

    Просмотров: 1544 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |