Сб, 2024-05-18, 11:39 AMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Март 2008  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2008 » Март » 23 » Cаудияда 40 минг имом қайта тайёргарликдан ўтади
    Cаудияда 40 минг имом қайта тайёргарликдан ўтади
    1:53 PM
    Саудия Арабистони 40 мингта имомни қайта тайёргарликдан ўтказишга қарор қилди.

    Ушбу режа тафсилоти Саудиядаги нуфузли рўзномалардан бири "Аш-Шарқ ал-Асват" - да чоп этилди.

    Режа бир неча йил муқаддам Саудия қироли томонидан бошлатилган жамиятда мўътадиллик ва тоқатлиликни тарғиб этиш дастурининг бир қисмидир.

    Рўзномага кўра, имомларни қайта тайёргарликдан ўтказиш вазифаси Диний Ишлар Вазирлиги ва Миллий Мулоқот Маркази зиммасига юклатилган.

    Беш йил муқаддам таъсис этилган Миллий Мулоқот Маркази Исломий тоқатлиликни тарғиб этади.

    Саудия жамияти биргина хавфсизлик чораларини кучайтириш билан қуролли жангариларга қарши курашиб бўлмаслигини яхши тушунади.

    Ишончсизлик

    Саудиядаги руҳонийлар мамлакат ёшларини глобал жиҳодга ташвиқ этиш ёда улар орасида ғайримуслимларга қарши адоват ўтини ёқишда айблаб келинади.

    Ўтган бир неча йил давомида бир мингга яқин имом ўз вазифасидан бўшатилди.

    Аммо танқидчилар Саудия Арабистонида ўта қудратли ва ўта консерватив руҳонийлар таъсири кучсизланмас экан, бундай чора-тадбирлар натижа бермаслигини айтишади.

    Бор йўғи бир ҳафта муқаддам таниқли диний раҳбарлардан бири мсулмон ўз динини ўзгартира олмаслиги ҳақидаги анъанавий қарашни савол остига олган икки либерал ёзувчи бошини танасидан жудо қилишга чақирган эди.

    Manba:"BBC"

    Просмотров: 1374 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 5.0/1 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |