Сб, 2024-05-18, 11:18 AMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Июнь 2007  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2007 » Июнь » 7 » ''Ўзбекистонда дискотека ёки ароқхона очиш масжид очишдан бирмунча қулайроқ...''
    ''Ўзбекистонда дискотека ёки ароқхона очиш масжид очишдан бирмунча қулайроқ...''
    2:38 PM

    Маълумки, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар чекланган давлатлар рўйхатига киритган. Ўзбек расмийлари эса, аксинча, Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги кафолатланганини, ҳеч қандай диний чекловлар йўқлигини иддао қиладилар.

    "ЭРК" веб-саҳифаси почтасига йўлланган ҳужжат Ўзбекистонда диний эркинликлар чекланганини яна бир бор тасдиқлайди. Ҳужжатдан Ўзбекистонда мусулмон жамоаси ёки алоҳида шахс бевосита ҳукумат аралашувисиз ўз шахсий ташаббуси билан ҳеч қачон масжид оча билмаслиги англашилади. Рўйхатда масжид очиш учун тўпланиши шарт қилиб қўйилган ҳужжатларни олиш учун МХХ, Адлия вазирлиги, прокуратура каби жазо идоралари, ҳокимият ва архитектура каби маъмурий-буйруқбозлик идораларнинг минг чиғириғидан ўтиш керак. Аммо рўйхатдаги барча ҳужжатлар бекаму кўст тўпланган тақдирда ҳам бу масжид очиш мумкинлигини англатмайди.

    Таассуф, Ўзбекистонда дискотека ёки ароқхона очиш масжид очишдан бирмунча қулайроқ экани айтилади.

    Ўзбекистонда масжид Низомини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва масжид очиш учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхати:

    1. Ариза (100 нафар фуқаро имзолайди)
    2. Ташаббускорлар рўйхати ва таъсисчилар тўғрисида маълумотлар
    3. Маҳалла фуқаролар йиғинидан кафолат хати
    4. Йиғилиш баёни (йил, ой, кун ва қанча фуқаро қатнашгани керак)
    5. Масжид Низоми (Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаши шарт)
    6. Имомнинг дипломидан нусха
    7. Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан хат (Адлия бошқармасига)
    8. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати
    9. 350 минг сўм (тахминан 280 АҚШ доллари) тўланади (Низомни рўйхатга олиш йиғими тўловномаси банкдан олинади)
    10. Шаҳар ёки туман ҳокимининг кафолат хати
    11. Масжид ҳақида маълумотнома
    12. Лавозимлар жадвали (Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва Диний қўмита вакиллари тасдиқлайди)
    13. Декларация (даромадлар манбаи ҳақида маълумотнома)
    14. Диний ташкилот Ҳайъат аъзолари ҳақида маълумот
    15. Шаҳар ёки туман ҳокимлиги Қароридан нусха (масжидга ер ажратиш ва ибодат биносини қуришга рухсат берилгани ҳақида) ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларининг кафолат хати
    16. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан буйруқ (имом қилиб тайинлаш ҳақида, имом диний маълумотли бўлиши шарт)
    17. Вилоят ҳокимлигининг гувоҳномаси (масжид номини кафолатлаш ҳақида)
    18. Шаҳар ёки туман архитектурасининг маълумотномаси
    19. Ёнғинни олдини олиш чоралари кўрилгани ҳақида маълумотнома (ИИБ беради)
    20. Шаҳар ёки туман СЭСидан маълумотнома (санитария ҳолати ҳақида)
    21. Ўзбекистон мусулмонлари идораси хулосаси

    Эслатма: Адлия бошқармасига бериладиган ариза, ташаббускорлар рўйхати, таъсис йиғилиши баёни, Масжид Низоми, имомнинг дипломи нусхаси давлат нотариал идораси томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Шунингдек вилоят ҳокимлигидан берилган гувоҳнома нусхаси ҳам нотариал тартибда тасдиқланади.

    "Қоидалар"нинг 2-3 бандидан: "... Низоми қабул қилингандан кейин 1 (бир) ой муддатда барча зарур таъсис ҳужжатларини рўйхатга олувчи идорага (Адлия бошқармасига) тақдим этилиши керак".
    Манба: «Эрк»

    Просмотров: 2172 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 2.0/1 |
    Всего комментариев: 2
    2 temur  
    0
    bular hammasi oddiy kopirtirma holos ,keyin uzbekistonda dunyodagi eng sof musulmon etikodi yashamokda boshka mamlakatlarga karasak juda kop firkalar bilmiman o'zini avliyo sanab odamlardi ozini tarafiga ogdirish niyyatida bolgan o'zlaricha iymon kutkaramiz deb insonlar hato yolga boshlab yurganlarni korishiz mumkun o'zbekiston davlati bunday holatlarga jiddiy karamokda bunga salbiy karaganlar kattik adashgan deyishimiz mumkun.

    1 hikmat  
    0
    bu hammasi yolg'on ,

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |