Сб, 2024-05-18, 2:49 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Июнь 2007  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2007 » Июнь » 7 » Амир Темур бўлмоқчи
    Амир Темур бўлмоқчи
    2:37 PM

    5 июн куни кечқурун Ислом Каримов Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этаётган Ҳазрати Имом мажмуасига иккинчи марта борди. Эрталабданоқ бу ерда, унга олиб келувчи Қорасарой кўчаси ва бошқа йўлларда, "Ганга" магазини рўпарасидаги майдон, Хадра ва бошқа майдонларда катта хавфсизлик тадбирлари амалга оширилди. Бу жойлар пиёдалар ва автотранспортдан тозаланиб, “форма” кийганлар билан ўралди.

    Ҳазрати Имомда Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи муборак мадрасалари, Тиллашайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар бор. Улар ёнига куни кеча янги жоме масжид қўшилди. Каримовнинг бу галги келишидан мақсад ҳам қуриб битказилган ушбу масжид биносини кўздан кечириш ва шу баҳона “ойнаи жаҳон” орқали жамоатчиликка кўриниб, мақтаниб қўйиш эди. Шундай қилди. У бунақа иншоотлар бунёд этиш тасодифан бўлмаслигини, ҳамманинг ҳам қўлидан келмаслигини, кўнгли ҳам, юзи ҳам ёруғлигини, келажаги ҳам ёруғ бўлишини таъкидлади.

    Масжид биносидаги гаплари билан Каримов улуғ давлат тузган Амир Темур бўлишни, у каби ўзидан буюк ном қолдиришни хом хаёл қилаётганини яна бир бор кўрсатди. Зотан Темурнинг “Бизнинг қудратимизга шубҳа қилмоқчи бўлганлар биз қурган иморатларга боқсин” деган ибораларини Каримов ўз шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Лекин бу ёғини Оллоҳнинг ўзи билади.

    Бош вазир, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси ва бошқа аъёнлари билан бирга Каримов масжид биносини кўздан кечирар экан, унинг диққатини масжид пештоқига ёзилган арабча сўзларга жалб этишди. Бу - Қуръони Карим “Ван-нажм” сурасининг 31-ояти бўлиб, таржимаси қуйидагича:

    “Осмон ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Оллоҳникидир. У ёмонлик қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва эзгу амал қилган зотларни гўзал (савоблар) билан мукофотлагай”.

    Бу ёзув шундай масжид қуришга ташаббус кўрсатиб, “эзгу амал қилган зот” сифатида Ислом Каримовга нисбат берилганлиги унга тушунтирилди. Шундан сўнг Каримов димоғи чоғ ҳолда, дабдаба-сурсурон билан ўз қароргоҳига қайтди.
    Манба: «Эрк»

    Просмотров: 1920 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 3.0/2 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |