Сб, 2024-05-18, 6:41 AMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Июнь 2007  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2007 » Июнь » 1 » Оқилхон Зиёхонов “Ваҳҳобийлик” ва “Ҳизбут-таҳрир”га алоқадорликда айбланган
    Оқилхон Зиёхонов “Ваҳҳобийлик” ва “Ҳизбут-таҳрир”га алоқадорликда айбланган
    10:50 AM

    Суръат Икромов
    Нашр қилинди: 31 май, 2007 йил

    ЎМҲҲТГ матбуот маркази хабари

    ЎМҲҲТГга ўз ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақидаги хат билан Оқилхон Мусаевич Зиёхонов мурожаат қилди. Оқилхон Зиёхонов 1952 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, 266-уйда яшаган. Ҳозирда Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги 64/21 рақамли қамоқхонада жазо муддатини ўтамоқда.

    О. Зиёхонов жиноий иши бўйича тергов Ўзбекистон ИИВ тергов бошқармаси катта терговчиси А. С. Қаршиев томонидан олиб борилган, айблов хулосасини Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Б. Б. Валиев тасдиқлаган.

    Оқилхон Зиёхонов ЎзР ЖКнинг: 159 - ”Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилиш”, 177 - “Валюта қийматларини ноқонуний равишда сотиб олиш ва сотиш”, 179 - “Алдамчи тадбиркорлик”, 182 - “Божхона қонунчилигини бузиш”, 184 - “Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш”, 189 - “Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш”, 228 - “Сохта ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва сотиш”, 244-1 - “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига раҳна солувчи материалларни чиқариш ва тарқатиш” моддалари билан айбланиб, 2004 йилнинг 21 декабр куни Шайхонтоҳур тумани жиноий ишлар бўйича судида судья Ж. С. Сайдалиев раислигидаги маҳкамада 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўташ белгиланган.

    О. Зиёхоновнинг ва унинг яқин қариндошларининг таъкидлашича, дастлабки тергов жараёни ЎзР ЖПКнинг қўпол бузилишлари билан кечган, айбни мажбуран бўйнига олдириш мақсадида унга нисбатан қийноқлар ва руҳий таъсир кўрсатишлар қўлланилган. Лекин суд бу фактларга эътибор қаратмаган. Суд жараёнида Оқилхон Зиёхоновга тиркалган айбловлар ўз исботини топмаган ва унинг айби тасдиқланмаган, судда иштирок этган гувоҳларнинг берган кўрсатмалари унинг мутлақо айбсиз эканини кўрсатган.

    Ўз хатида О. Зиёхонов ўзига қарши иқтисодий моддалардан бошқа яна ЎзР ЖКнинг 159 ва 244-1-моддалари билан ҳам жиноий иш сохталаштирилганини ҳикоя қилади. Гарчи бу моддалар бўйича унга қарши ҳеч қандай далил ва исбот йўқ бўлса ҳам, фақат мусулмон бўлгани учунгина унга қарши ушбу моддалар қўлланилган. Бу айбловнинг сохта ва тўқима эканини қуйидаги факт ҳам тасдиқлайди. 1999 йили Оқилхон Зиёхонов ЎзР ЖКнинг 159, 276 ва 248-моддалари билан “Ваҳҳобийлик” оқимига аъзоликда айбланиб, Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2002 йилнинг январида амнистия бўйича озодликка чиққан эди. Эндиликда эса у тақиқланган “Ҳизбут-таҳрир” диний-экстремистик оқимига алоқадорликда айбланган.

    2006 йил июнида Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судида, судя Шодмонов раислигида ўтказилган суд мажлисида Оқилхон Зиёхоновнинг кассация аризаси кўриб чиқилган ва унинг айбсиз эканини исботловчи барча далил ва ҳужжатларнинг мавжудлиги инобатга олинмасдан, унинг ўзини охирги сўздан маҳрум қилинган ҳолатда 1-инстанция ҳукми ўз кучида қолдирилган.

    Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судида биринчи чиқарилган суд ҳукми устидан берилган кассация аризасининг кўриб чиқилиши ҳеч қандай натижа бермаган, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган, Оқилхон Зиёхонов эса ҳозир ҳам Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги 64/21 рақамли қамоқхонада жазони ўташда давом этмоқда...

    Суръат Икромов

    ЎМҲҲТГ раиси

    31.05.2007

    Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

    Просмотров: 1475 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |