Сб, 2024-05-18, 6:01 AMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Май 2007  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    28293031

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2007 » Май » 30 » Ўзбекистон ёшлари ёрқин келажак излаб, xорижга кетмоқда
    Ўзбекистон ёшлари ёрқин келажак излаб, xорижга кетмоқда
    3:04 PM

    Малик Мансур
    Нашр қилинди: 30 май, 2007 йил

    “Америка овози” билан суҳбатда бўлган таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистонда ёшлар орасида эртанги кунга ишонч йўқолган. Янги қонун-қарорлар, ҳукумат ваъда қилаётган буюк келажак кўпчилик учун қуруқ гап.

    Кузатувчиларнинг айтишича, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий давр айнан ёшлар ҳаётига жиддий таъсир ўтказмоқда. Аксарият ёшларда Ўзбекистонда яшаш, ишлаб, ўз ҳаётини тиклаш мумкинлигига ишонч йўқолган.

    Узоқ xорижга кетишнинг уддасидан чиқмаган ёшлар умид истаб, ҳеч бўлмаганда, қўшни давлатларга чиқиб кетмоқда.

    Талабалардан бири имкон топган ёшлар ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан чет элга ўқишга ёки ишлашга кетишга тайёр дейди.

    “Ўзбекистондан ҳафсаласи пир бўлган ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши жуда қийин кечмоқда”, - дейди у.

    Ўзбекистондаги иқтисодий вазият туфайли ёшларнинг ҳаммаси ҳам узоқ xорижга чиқиш имкониятига эга эмас. Ягона йўл - қўшни давлатларда, жумладан, Россияда мардикорлик қилиш.

    Бу бир неча йилдан буён кузатилаётган ҳолат.

    Яқинда ҳукумат ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилди. Қарор эътиборни 30 ёшгача бўлган ва биринчи бор никоҳдан ўтаётган ёшларга қаратади.

    Қарор ёшларни мунтазам иш билан таъминлаш, уй-жойга эга бўлиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит тарқатишни мақсад қилади.

    “Буларнинг амалга ошиши қийин”, дейди ўзбекистонлик кузатувчилардан бири.

    “Янги иш ўринлари ташкил этилганда ҳам у ердаги маошга тирикчилик қилиш мумкин бўлмагани учун бу иш ўринларига ёшлар бормайди”, - дейди у.

    Мамлакатдан чиқиб кетаётган баъзи ёшлар вақт ўтиб, ўз оилаларини тарк этмоқда.

    “Фуқаролик ишларида шундай ишлар кўрилмоқда. Эри Россияга кетган, кейинчалик ўша ёқда уйланган. Аёллар шундай даъво билан мурожаат қилишади. Бундайларни ҳар битта қишлоқда учратиш мумкин”, - дейди у.

    Ҳукумат ғамxўрлик қилаётгани ҳақида тинимсиз гапирилмоқда дейди ёшлардан бири. Лекин нима сабабдан ёшлар ҳаётининг, кўплаб оилаларнинг бузилишига айнан ҳукумат, Ўзбекистондаги қашшоқлик сабаб эканлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмайди?

    Бошқа бир ёш аёл қарорларга ишонмаслигини айтади. Xусусан, “Ижтимоий ҳимоя йили”да ижтимоий ночор оилага бериладиган ёрдам олиш қийинлашган, дейди у.

    “Шаxсан мен ҳеч қандай ёрдам кўрмадим. Қайтага аввал кўрсатилаётган ёрдамлар ҳам қисқариб кетди”, - дейди бу аёл.

    Айрим кузатувчилар ҳукуматнинг ёшлар ҳақида қайғура бошлаганини мамлакатда яқинлашаётган президент сайловлари билан боғлайди. Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади.

    “Муаммо ечимининг энг содда йўли – бу иқтисодиётнинг очиқ, эркин ишлашини таъминлаш. Бизнес-тадбиркорлик имконияти фақат маълум тоифалар учун эмас, балки барча учун очиқ бўлиши лозим. Ёшларга ҳукумат манзирати керак эмас, балки олиб қўйилган имкониятлари, ҳуқуқлари қайтарилиши керак, шунда ишонч уйғонади, ёшлар ҳаёти жонланади”, - дейди кузатувчилардан бири.
    Манба: «Америка овози»

    Просмотров: 1781 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 2
    2 Shavkat  
    0
    O'zbekistonda yoshlarga berilgan imtiyozlar juda ham kam o'qishni bitirgandan keyin o'z yo'nalishi bo'yicha ish topish qiyin shuning uchun ko'p yoshlarimiz chet ellarda ishlashni ma'qul ko'ryapti.

    1 OTABEK  
    0
    TO'PPA TO'G'RI

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |