Сб, 2024-05-18, 6:41 AMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Май 2007  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    28293031

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2007 » Май » 15 » Тўртта ўзбек мулозими Европага бориши мумкин
    Тўртта ўзбек мулозими Европага бориши мумкин
    5:40 PM

    Нашр қилинди: 15 май, 2007 йил

    Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари бугун тўрт нафар ўзбек мулозимининг виза чекловларини бекор қилиб, қолган саккиз нафар Андижон хунрезликларига айбдор саналган ва Европага бориши тақиқланган «қора рўйхатдаги» мулозимларга нисбатан чекловларни сақлаш тўғрисида қарор қабул қилишди.

    Бугун Евроиттифоқ санкциялари 2005 йил майидаги воқеалар пайтида Ўзбекистон мудофаа вазири бўлган, бироқ ўша йили бу вазифадан четлатилган Қодир Ғуломовдан соқит қилинди.

    Шунингдек эндиликда Европага 2005 йил хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган, бугунги кунда Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган Руслан Мирзаев ҳам бориши мумкин.

    Европа Иттифоқи ташқи алоқалар бўйича Кенгаши, шунингдек, ўзининг қарори билан Ўзбекистон ҳарбий қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи генерал-майор Исмоил Эргашев ва яқинда омади чопиб суд залидан озод этилган, турмага тушишдан қутулиб қолган собиқ Андижон вилояти ҳокими Сайдулло Бегалиевларни ҳам ҳурсанд қилган бўлса ажаб эмас. Уларнинг виза чекловлари ҳам бекор қилинди.

    Хўш, «Европа Иттифоқи қора рўйхатида» энди кимлар қолди?

    1. Ўзбекистон ички ишлар собиқ вазири Зокир Алматов.
    2. Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Тоҳир Муллажонов.
    3. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов.
    4. Ўзбекистон мудофаа вазирлиги полковниги Павел Эргашев.
    5. ИИВ 7332-қисм тезкор ҳаракат қўшинлари бригада командири полковник Григорий Пак.
    6. «БАРС» махсус бўлим батальони полковниги Валерий Тожиев.
    7. ИИВ Генерал–майори Владимир Мамо.
    8. Чирчиқ танкчилар ҳарбий билим юрти раҳбари генерал-майор Қосимали Ахмедов.

    Дунё ахборот агентликлари тўрт нафар мулозимнинг виза чекловлари бекор қилинишини Ўзбекистонга нисбатан санкцияларнинг юмшатилиши дея баҳоламоқда. Аммо ниманинг шарофати билан уларнинг тўрттасига Европа Иттифоқи санкциясидан чиқиш ва Европага бориш ҳуқуқи берилгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда

    Просмотров: 1655 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |