Сб, 2024-05-18, 1:33 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Апрель 2006  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2006 » Апрель » 8 » Обидхон kори: "Борлиkнинг моxияти ибодатда"
    Обидхон kори: "Борлиkнинг моxияти ибодатда"
    11:23 PM
    Март ойи ўрталарида БМТ kочkинлар Агентлиги кўмаги билан Оврўпо давлатларидан бирида бошпана топган ўзбекистонлик таниkли имом Обидхон Назаров хорижда экан, диний-маърифий фаолият билан шуFулланишини маълум kилган.

    Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидининг собиk имоми Обидхон kори саккиз йил муkаддам, расмийларнинг xибсга олиш xарaкaтларидан сўнг, сирли равишда Fойиб бўлганди.

    У дастлабки икки йил Тошкентда яшириниб юрганини, кейинги беш йил умрини эса kозоkистон жанубида ўтказганини айтади.

    Мен Обидхон kори билан учрашиш ниятида у паноx топган Fарбий Оврўпога йўл солдим.

    Учрашув

    ТаниKли имом билан Ўзбекистондан минглаб чаKирим йироKда учрашаман, деб хаёлимга xам келтирмагандим.

    Эсимда бор, тўKсонинчи йиллар бошлари ва ўрталарида Обидхон Kори имомлик Kилган Тошкетдаги "Тўхтабой" масжидида жамоат намози кунлари минглаб мусулмонлар жам бўларди.

    Аксар Xолларда намозхонларнинг кўплигидан "Чорсу" бозори ёнида жойлашган масжидга борувчи йўллар Xам буткул беркитиларди.

    "Тўхтабой" масжидининг ёш имоми Обидхон kори кўпчилик хотирасида ўзининг баъзида эxтиросли, баъзида эса вазмин мавъизалари билан сakланиб kолган.

    Белгиланган манзилга етиб борарканман, ўзимни бошига оk салла ўраган, атрофида доимо кўплаб шогирду ихлосмандлари юрадиган ўша навkирон имом билан учрашувга тайёрлардим.

    Йиллар ўтиши билан инсоннинг ташkи кўриниши ўзгариши хаёлимга келмабди.

    Мени оврўпоча кийим-бошдаги, кўз ойнак таkkан, ўрта жуссали киши шодлик билан кутиб олди.

    Kаршимда-ўша сўнгги йилларда Ўзбекистонда, диний мавзуда сўз очиларкан, номи энг кўп тилга олинадиган уламолардан бири Обидхон kори турар эди.

    "Асрагувчи - Аллоx"


    Дунёда kўрkув xиссига дуч келмайдиган xеч ким йўk. Аллоx kўрkувни xаммага беради. Лекин, асрагувчи - Аллоx...
    Обидхон Назаров
    Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидининг собиk имоми сўнгги саккиз йиллик умрини яширин тарзда ўтказишга мажбур бўлганини айтади.

    "Дунёда kўрkув xиссига дуч келмайдиган xеч ким йўk. Аллоx kўрkувни xаммага беради. Лекин, асрагувчи - Аллоx, - дейди Обидхон kори - Биз xам оддий инсон сифатида kўрkувдан xоли эмасмиз. Лекин, ўзимизни тутишга xаракат kилдик. Агар шу тушунчамиз бўлмаганида, Чимкентда ўтирмасдик беш йил давомида".

    47-ёшли Обидхон Назаров мана шу ўтган саккиз йил давомида диний мавзуда ўнга яkин китоб ёзганини айтади.

    "Ёзилган китоблар жудаям аxамиятли, ниxоятда эътиборли, деб айта олмайман. Лекин, бугунги кунимизда дуч келаётган муаммоларга жавоб излаш асносида kилинган ишлар булар. Кўпроk эътибор берилиши керак бўлган масалалар жумласига таълим, одоб-аxлоk ва ёш болаларнинг тарбияси киради", - дейди у.

    "Дадам kамоkдалар"


    Обидхон kорининг яkинлари диний сабоkларни Оврўпода xам давом эттиришмоkда
    Обидхон Назаров хорижга ўзининг икки ўFли, келини ва уч набираси билан келган.

    Невараларининг энг кичиги - Иброxим. У эндигина 3 ёшга кирган. Обидхон kори мана шу набирасини ўйнатиш билан кўнгил ёзишини айтади. Иброxимни тиззасига ўтказиб диний сабоkни бошлайди.

    Тили эндигина чиkkан Иброxим бобоси ортидан Kуръон оятларини такрорлайди.

    "Иймон - энг катта бойлик. Агар одам боласининг xамма нарсаси бўлса-ю, иймони бўлмаса, у яхши одам бўла олмайди" - дейди Иброxим бурро kилиб.

    Иброxимнинг отаси Xусниддин Назаров икки йил муkаддам Тошкентда Fойиб бўлганди.

    "Иброxим "дада-дада" дейдию, дадасини эслай олмаса керак", - дея тахмин kилади Обидхон kори. - "Лекин, яkинда онасининг kўлидан дадасининг бир суратини олибди. Ана ўша суратни анча пайтгача баFрига босиб юрди"

    - Даданг kаердалар? - дея Иброxимни гапга соламан.
    - kамоkдалар...

    Атрофга сукут чўкади.

    Фахр
    Доудхон отасини икки йил кўрмаганини айтади
    Яkинлари 30-ёшли Xусниддин Назаровнинг xуkуk тартибот органлари томонидан ўFирлаб кетилганини даъво kилишади.

    Обидхон kорига кўра, Xусниддиннинг йўkолишига унинг диний фаолияти сабабчи.

    "Аммо, Xусниддинга келган нарса якка унинг бошига келган иш эмас. Ўзбекистонда ўFли ўFирлаб кетилганлар kанча... " - дейди у.

    "Дин йўлида отасига келган kийинчиликлар ўFилларига xам таъсир kилади" - дейди Обидхоннинг 20-ёшли ўFли Доудхон. У отаси билан Оврўпога чиkиб кетган икки фарзанднинг тўнFичи.

    Доудхоннинг таъкидлашича, отасининг хорижда юриши оилалари xаётига xар томонлама салбий таъсир kилган. У дастлабки икки йилда отасини кўриш иштиёkи билан яшаганини айтади.

    "Дин йўлидаги kийинчилик биз учун фахр", - дейди Доудхон - "Бу kийинчиликлардан биз хурсандмиз".

    "Ибодат - борлиk моxияти"
    Обид kори борлиk моxиятини ибодатда кўради
    Обидхон kори кам гапиради, кам ейди, кам ухлайди ва кўп ибодат kилади.

    Бу менинг бир кун давомида кузатганларим.

    Бўш ваkт топди дегунча, Kуръон вараkлайди ёки компьютерини очиб янгиликларни ўkийди. Ўзбекистонга оид янгиликларни...

    kори билан ташkарида кезамиз.

    Аста Ўзбекистон xаkида сўз очаман:

    - Ватанни соFинасизми?
    - Xа, албатта. Xар бир инсон ўз ватанида яшашни истайди-ку, -дея жавоб kайтаради имом kисkа kилиб.

    Сукунат. Яна гапга соламан:

    - Айтайлик, бир йил муkаддам шу ерларга келиб kоламан, деб ўйлаганмидингиз?

    - Айнан шундай бўлишини албатта тасаввур kилмагандим. Эртага нима бўлишини xеч ким билмайди. Аллоx Kуръондаги Луkмон сурасининг 34-чи оятида: " Шубxасиз, Kиёмат соати Kачон бўлишини фаkат Аллоx билади... Бирор жон эгаси эртага нима билан машFул бўлишини била олмайди.... " дейди.

    Собиk имом бир кунмас бир куни Ўзбекистонга kайтишга умид kилишини айтади. Ортидан kўшиб kўяди: "Аллоx истаган бўлса, албатта".

    У xаёт моxияти xаkида гапиради. Ибодатнинг муxимлигини урFулайди.

    "Борлиkнинг моxияти ибодатда. Инсоннинг мавжудлиги ибодатда. Аллоx ўзига ибодат kилиш учун яратган бизни. Ибодат kиладиган инсонгина инсондир".

    Обидхон kори яна хулоса kилади:

    "Аллоxнинг замини кенг. Унинг санъатини kарангки, аxли аввалда Fайримуслим бўлган Оврўпо заминида xам, Унинг ўзига сажда kилишимизни ирода этибди. Иншааллax, бу диёрлар xам Kиёмат куни бизнинг фойдамизга гувоxлик беражак".

    Просмотров: 1944 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 5.0/1 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |