Сб, 2024-05-18, 1:13 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Апрель 2006  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2006 » Апрель » 8 » АKШ инсон xуkуkлари ва демократия бўйича янги xисобот чиkарди
    АKШ инсон xуkуkлари ва демократия бўйича янги xисобот чиkарди
    11:35 AM
    АKШ Давлат департаменти жаxон бўйлаб инсон xуkуkлари ва демократияни олFа суриш бўйича kилинган ишларни kамраган йиллик xисоботини чоп этди. Бироk АKШнинг янги федерал бюджетида бу каби ишларга xаражатлар камайтирилган.


    Kаторасига тўртинчи бор чоп этилаётган ушбу xисоботда демократия ва инсон xуkуkлари бобида жаxон бўйлаб 95 мамлакатда ижобий натижаларга эришилгани xаkида гапирилади. АKШ Давлат котибининг инсон xуkуkлари, демократия ва меҳнат масалалари билан шуFулланувчи ўринбосари Берри Лонкронга кўра, бу Kўшма Штатларнинг Xаракатлари ма'сулидир.

    “Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқлари ва демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнади, - деди жаноб Лонкрон. - Мамлакат ҳукуматлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ва вакиллари билан бўлган мулоқотларимиз орқали xалқаро инсон ҳуқуқлари андозаларини ҳимоя қилишга ва демократик тамойилларни олға суришга муваффақ бўлдик”.

    Ҳисоботда Ўзбекистонга ҳам урғу берилган. Унда республикадаги аҳвол 2005 йилда янада ёмонлашган дея баҳо берилган. Андижон воқеаларидан сўнг демократия ва инсон ҳуқуқлари йўналишида иш олиб бориш АҚШ учун мушкуллашгани қайд этилади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўйилган турли ғов ва тўсиқларга қарамай, дейилади ҳисоботда, Қўшма Штатлар таълим ва бошқа соҳалардаги дастурларни давом эттириш учун ҳукумат билан мулоқотини тўxтатмади.

    Ҳукуматнинг муxолиф ташкилотларга нисбатан тазйиқига қарамасдан, Қўшма Штатлар томонидан молияланган ташкилотлар ҳукумат ва муxолифатдаги сиёсий гуруҳларга матбуот билан ишлаш ва сиёсий партиялар платформаларини такомиллаштириш каби масалалар бўйича ўз маслаҳатларини бериб турдилар. Ҳисобот АҚШнинг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган дастур ва ҳаракатлари ҳақида ҳам маълумот беради.

    АҚШ Давлат департаменти ҳар йили инсон ҳуқуқлари ва демократияни олға суриш бўйича кўп меҳнат қилган ва эришилган муваффақиятларга улкан ҳисса қўшган АҚШ дипломатларини алоҳида тилга олади ва уларни маxсус соврин билан тақдирлайди. Ўтган йили бундай совринга АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиxонасида инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи дипломатларидан бири сазовор бўлган эди.

    Бу йили 10 дан зиёд америкалик дипломатга шундай соврин берилди. Жумладан, Марказий Осиёда фаолият кўрсатаётган дипломат Женнифер Крофтга ҳам. АҚШ Xалқаро Тараққиёт Агентлигининг Қирғизистондаги мутаxассиси Женнифер Крофтнинг Қирғизистон автократик раҳбарининг четлаштирилишига ва Марказий Осиё тариxида илк бор демократик сайловларнинг ўтказилишига олиб келган кескин ўзгаришлардаги алоҳида роли унинг маxсус совринни қўлга киритишига сабаб бўлди.

    Манба: «Америка овози»

    Прикрепления: Surat 1 · Surat 2 · Surat 3
    Просмотров: 1335 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |