Сб, 2024-05-18, 1:13 PMГлавная | Регистрация | Вход

Меню сайта

  • Mehmonlar fikri 
  • Календарь новостей

    «  Апрель 2006  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930

    Форма входа

    Приветствую Вас Гость!

    Поиск

    Наш опрос

    uzbekistonda iqtisodiyotning tushib ketishiga nima sabab?

    Результаты · Архив опросов

    Всего ответов: 439

    Статистика

    Главная » 2006 » Апрель » 7 » Тошкентда яна оммавий ҳибс этишлар
    Тошкентда яна оммавий ҳибс этишлар
    6:55 PM
    Тошкентдаги турли мустақил манбалардан Ўзбекистон пойтахтида мусулмонларни навбатдаги ёппасига қамаш кампанияси бошлангани тўғрисидаги хабарлар келмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, шу кунларда яна 12 нафар мусулмон қамоққа олинган. Уларнинг барчаси Ўзбекистонда мустақил мусулмонларга қарши олиб борилаётган қатағонларда асосий дастак саналадиган ЎзР ЖКнинг 244-2-моддаси (“Диний, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, бошқариш ёки улар фаолиятида қатнашиш”) билан айбланмоқда.

    Қўлга олинганлардан бирининг адвокати айтган сўзларга кўра, у Тошкент шаҳар ИИББда жуда кўп қўлга олинган мусулмонларни кўрган.

    Маълумотларга кўра, қўлга олинганларнинг барчаси яқинда БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги томонидан Европа мамлакатларидан бирига кўчирилган машҳур ўзбек имоми Обидхон қори Назаров ҳамда ўтган йилнинг ноябр ойида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Чимкент шаҳрида қўлга олинган ҳамда ўзбек ҳукумати томонидан конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва тақиқланган диний ташкилотни бошқаришда айбланаётган имом Руҳиддин Фахруддинов билан алоқадорликда айбланаяпти.

    2006 йилнинг 29 март куни Тошкент аэропортида Халқаро Иқтисодиёт ва Дипломатия Университети талабаси Дониёр Магдаазимов қўлга олинган. Ўша куни у таълим олиш учун Мисрга учиб кетиши керак эди. Университет ўзининг 15 студентини талабаларни алмашиш бўйича дастур асосида 10 ойга Мисрга ўқишга жўнатаётганди. Бироқ Дониёр аэропортда чегарачилар томонидан қўлга олиниб, номаълум йўналишда олиб кетилган. Ўша кун оқшомида унинг Қора-Қамиш 2/4, 60А-уй, 25-хонадон манзилда жойлашган уйига милиция ходимлари бостириб кирган ва унинг шахсий компьютери ҳамда китобларини олиб кетган. Ҳозирги вақтда Дониёрнинг қаердалиги номаълум.

    Эртаси куни, 2006 йилнинг 30 мартида Дониёр яшаган маҳаллада яна 4 нафар мусулмон ҳибс этилган. Бу 4 кишини қўлга олиш сценарийси бир хил бўлган. Ўша куни уларнинг барчалари ишда бўлганлар. ИИВ ходимлари уларнинг уйга қайтишларини кутиб туришган ва барчаларини кўчада қўлга олишган. Бу тўрт нафар қўлга олинганлар қуйидагилар:

    Ҳусанов Зоир – 1966 й. т., Дониёр билан бир уйда - Қора-Қамиш 2/4, 60А-уй манзилида яшаган. “Ўрикзор” улгуржи савдо бозорида ишлаган, бўёқ сотувчи.

    Мақсудов Анвар – 1966 й. т., оилали, икки фарзанди бор, қуйидаги манзилда яшаган: Қора-Қамиш 2/4, Юнусов кўчаси, 2-уй, 77-хонадон.

    Ибрагимов Носир – 1965 й. т., оилали, икки фарзанди бор, қуйидаги манзилда яшаган: Чуқурсой даҳаси, 17-уй, 13-хонадон.

    Тоиров Абдуғофур –1967 й. т., “Мойқўрғон” маҳалласида яшаган, мебел магазинида сотувчи бўлиб ишлаган. У ўз уйида қамоққа олинган.

    Эртаси куни Тоиров Абдуғофур ишлаган мебел магазинининг сотувчилари ҳам қамоққа олинганлар. Улардан ташқари Жамшид, Мирпўлат, Ҳожиакбар исмли мусулмонлар ҳам ҳибс этилган. Бу қамоққа олинганларнинг фамилиялари ва манзилгоҳлари ҳозирда аниқланаяпти.

    Ҳибсга олинганлардан яна бири Маҳкамов Илҳом Комилович – 1973 й.т., оилали. Қуйидаги манзилда яшаган: Тошкент шаҳри, С. Раҳимов тумани, Сағбон кўчаси, Алоҳида проезди. Маҳкамов Илҳом 31 март куни соат 17:30 ва 18:00 оралиғида ўзининг автомобилида Сағбон кўчаси бўйлаб кетаётганида, “Жигули-07” маркали автомобил унинг машинасини шу кўчада жойлашган автосервис яқинида четга сиқиб қўйган. “Жигули”даги нотаниш кимсалар шу йўл билан уни тўхтатишган. “Жигули”дан оддий кийинган, гавдали тўрт киши тушиб, И. Маҳкамовнинг қўлига кишан солганлар ва уни номаълум йўналишда олиб кетганлар. Қанчадир вақт ўтиб, фуқаро кийимидаги шу кишиларнинг ўзи И. Маҳкамовнинг автомобилини ҳам олиб кетишган. И. Маҳкамовнинг қўлга олинишини кўпчилик: унинг қўшнилари, дўстлари ва танишлари кўрган, бироқ ҳеч ким бунга аралаша олмаган. Ҳозир И. Маҳкамов ЎзР ИИВ ҳибсхонасида сақланаяпти.

    Биз ошкора ҳаёт кечирувчи, айбсиз мусулмонларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган барчани ўзбек режимининг бу қатағонларига эътибор қаратишга чақирамиз ҳамда бу мусулмонларни озод этиш учун чора кўришни сўраймиз.

    Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

    [Posted by 82.201.237.26 via http://webwarper.net This is added while posting a message to avoid misuse.
    Try: http://webwarper.net/webwarper.exe Example of viewing: http://webwarper.net/ww/~av/uzbeknews.ucoz.ru/index/ ]

    Прикрепления: Surat 1 · Surat 2 · Surat 3
    Просмотров: 1644 | Добавил: uzbeknews | Рейтинг: 0.0/0 |
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024 |